| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
}فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ {
– „... аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар “. [4:34]
Қамаш эса улар жумласига кирмайди. Демак, эрнинг хотинини қамашга ҳаққи йўқ. Шунга кўра, бу оят ўлгунча қамаш жоизлигига далолат қилмайди. Аммо Пайғамбар с.а.в.нинг:
«اُقْتُلُوا الْقَاتِلَ وَاصْبِرُوا الصَّابِرَ»
«Қотилни ўлдиринглар, сабр қилганга сабр қилинглар», деган ҳадисларига келсак, унинг маъноси шуки, ким ўлдирса, ўзи ҳам ўлдирилади, ким бировни ўлгунича қамаса, яъни қамаб ўлдирса, ўзи ҳам шу тарзда ўлдирилади. У ўлгуничалик муддатга қамалади эмас, қамаш йўли билан ўлдирилади. Бу иш қотилни ўлдиришнинг бир тури бўлиб, таъзир бобига эмас, жиноят бобига тааллуқлидир. Демак, бу ҳадис ҳам ўлгунча қамашнинг жоизлигига далил бўлолмайди. Шунга биноан, абадий қамоқ жазосига ҳукм қилиш шаръан жоиз эмас, балки муайян шахсни қамоқ жазосига ҳукм қилаётганда аниқ муддатни белгилаш шарт.
Ҳибс ишлатиш эмас, қамашдир. Ишлатиш - қамашдан бошқа нарса. Шунга кўра, қамоққа ҳукм қилинган шахсни ишлатиш мумкин эмас. Чунки «қамаш» сўзи «ишлатиш» маъносини ўз ичига олмайди. Энди бир савол туғилади: Ҳам қамаш ва ҳам ишлатишга ҳукм қилиш жоизми? Ёки қамашнинг ўзигагина ҳукм қилиш мумкинми? Жавоб шуки, хоҳ оғир бўлсин, хоҳ оғир бўлмасин, ишлатиш жазосини қўллашга шаръий ҳужжат ворид бўлмаган. Бироқ, айрим фақиҳлар бой қарздор қамоққа ҳукм қилинса, қарзини тўлаш учун маошли ишларда ишлайди, дейдилар. Бу гап шаръий эмас, ақлий ҳукм бўлгани учун унинг эътибори йўқ. Қози бирон бир жазо турига ҳукм қилишда шариатда ворид бўлган ҳужжатга бўйсуниши шарт. Оғир ишларни қилдириш жазоси хусусида эса ҳужжат ворид бўлмаган. Шунинг учун бундай жазо берилмайди. Фақат қамашнинг ўзи билангина чекланилади.
4. Сургун: У жиноятчини ўз ватанидан чиқариб юборишдир. Сургун жазоси Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам келган. Оллоҳ Таоло айтади:
186-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|